Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳолатда фаолияти йўқолса ҳам бир товон тўланади. Фаолиятлари сақланиб қолган ҳолда ўзлари ишдан чиқса ҳам бир товон тўланади. Хуллас, улар қулоқлар билан баб-баробар аъзолардир.


Тишлар: Тишларнинг ҳаммаси битта аъзодир. Ҳар бир тиш шу аъзонинг бир қисми ҳисобланади. Лекин тишлар учун товон одамда уларнинг нечталигига қараб белгиланмайди. Чунки насс (ҳужжат)нинг ўзи ҳар бир тиш учун олинадиган товонни белгилаб берган. Шунинг учун бу борада насс (ҳужжат)га эргашилади, холос. Ҳар бир тишнинг товони бешта туядир. Негаки, Пайғамбар с.а.в.:


«فِي السِّنِّ خَمْسٌ مِنَ الإِبْلِ»
«Тиш учун бешта туядир», деганлар. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«فِي الأَسْنَانِ خَمْسٌ خَمْسٌ»
«Тишлар учун бешта-бештадан», деганлар. Бунда озиқ тиш бўладими, олдинги тиш бўладими, фарқи йўқ. Ибн Аббос ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«الْأَصَابِعُ سَوَاءٌ, وَالْأَسْنَانُ سَوَاءٌ الثَّنِيَّةُ وَالضِّرْسُ سَوَاءٌ هَذِهِ وَهَذِهِ سَوَاءٌ»
«Бармоқлар ҳаммаси тенгдир. Тишлар ҳам олд тиш бўладими, озиқ тиш бўладими, униси ҳам, буниси ҳам баробардир», деганлар. Лекин қайта ўсиш-ўсмаслигида фарқ қилади. Бир тиш тушиб, қайта ўсмаса, унинг товони бешта туя, ўрнига бошқаси ўсиб чиқса, товон тўлаш вожиб бўлмайди. Қайта ўсганда калта ёки нуқсонли бўлиб қолса, унинг иши судда кўрилади. Чунки жиноятнинг бунга сабаб бўлганлиги шундоқ кўриниб турибди. Унинг одатдаги тишдан камчилик миқдорини ўлчаш мумкин бўлса, товон миқдори ҳам ўшанча бўлади. Шунингдек, унда ўлчаш мумкин бўлган ёриқ пайдо бўлса ҳам, ўшанчалик товон тўланади.


Туклар: Соч, соқол, мўйлов, қош туклари - буларнинг ҳар бири учун бир товон тўланади. Жиноят туфайли бош кал бўлиб қолса ва қайта соч ўсиб чиқмаса, бир товон тўланади. Шунингдек, соқол, мўйлов, қошларнинг туклари ҳам қайта ўсмайдиган қилинса, бир товон тўланади. Битта қошнинг туклари учун ярим товон тўланади. Бир қисми кетиб, бир қисми қолса ёки бир қисми кал бўлиб, бир қисмидан соч ўсиб чиқса, қулоқлар ва буруннинг юмшоғи масаласи каби қанчалик камайса, ўшанчалик товон тўланади. Бу ишда туклар қалин ё сийрак

 

158-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222